Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Покистон ва Бангладеш муносабатлари яхшиланди

Покистон ва Бангладеш муносабатлари яхшиланди

Покистон ва Бангладеш раҳбарлари савдо, виза имтиёзлари ва маданий алмашинувларга эътибор қаратган ҳолда ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.

Музокаралар пайшанба куни Қоҳирада бўлиб ўтган D-8 11-саммити доирасида бўлиб ўтди, унда Покистон Бош вазири Муҳаммад Шеҳбаз Шариф Бангладеш муваққат раҳбари Муҳаммад Юнус билан учрашди.

Шариф икки давлат ўртасидаги муштарак тарих ва маданий алоқаларни қайд этиб, Покистон икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш тарафдори эканини билдирди. У Дакканинг мамлакатлар ўртасидаги савдо ва саёҳат шароитларини яхшилашга қаратилган қадамларини юқори баҳолади.

Улар орасида Покистондан келаётган юкларни мажбурий 100% жисмоний кўрикдан ўтказишни бекор қилиш ва Дакка аэропортида покистонлик йўловчиларни текшириш учун яратилган махсус хавфсизлик бўлимининг йўқ қилиниши бор.

Бундан ташқари, Шариф Бангладешга виза режимини соддалаштиргани, жумладан Покистон фуқаролари учун қўшимча текширувларни бекор қилгани учун миннатдорчилик билдирди.

Бангладешнинг муваққат раҳбари Муҳаммад Юнус август ойида шайх Ҳасина халқ норозиликлари ортидан мамлакатни тарк этгач, лавозимга киришди.

Бангладеш 1971 йилда Покистондан мустақиллигини эълон қилган ва ўшандан бери мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар кескинлигича қолмоқда. Бироқ, Дакка раҳбариятидаги сўнгги ўзгаришлар икки томонлама ҳамкорликни нормаллаштириш ва мустаҳкамлаш учун янги истиқболларни очмоқда.

Киритилди: Бугун 07:37. Ўқилди: 332 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!