Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Покистон Ислом Республикаси билан имтиёзли савдо соҳасида ҳамкорлик қилинади

 Покистон Ислом Республикаси билан имтиёзли савдо соҳасида ҳамкорлик қилинади

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–45-сон, 06.02.2023 й.) қабул қилинди.

📁 Қарорга мувофиқ, Ўзбекистан билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида имтиёзли савдо тўғрисида битим тасдиқланди.

☑️ Мазкур битим 2022 йил 3 мартда Исломобод шаҳрида имзоланган.

🏢 Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланди.

⚠️ Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

Киритилди: 13:49 08.02.2023. Ўқилди: 1273 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!