Америка Қўшма Штатлари ва Эрон ўртасидаги музокаралар яқин кунларда Исломободда бўлиб ўтиши мумкин, деб хабар бермоқда IRIB.
Эрон давлат телерадиокомпаниясининг маълум қилишича, Покистоннинг юқори мартабали делегацияси АҚШнинг мактубини етказиш ва музокараларнинг иккинчи раундига тайёргарликни муҳокама қилиш учун Ислом Республикасига йўл олмоқда.
«Покистон манбалари ва оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, томонлар яқин кунларда Исломободда ўтказилиши кутилаётган музокараларнинг иккинчи раунди билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқадилар», — дейилади нашрда.