Бугун 10 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Покистон бош вазири Имрон Хон Тошкентга келди

Покистон бош вазири Имрон Хон Тошкентга келди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Покистон бош вазири Имрон Хон бугун икки кунлик расмий ташриф билан Тошкентга келди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Кўксарой қароргоҳида Покистон бош вазири шарафига расмий қабул маросими ташкиллаштирилди.

Хабар беришларича, дастлаб анъанага кўра давлатлар мадҳиялари тингланди. Шундан сўнг таништирув маросими ўтказилди ва давлат раҳбарлари яккама-якка музокараларга йўл олдилар. Кун давомида кенгайтирилган тартибда йиғилиш ва матбуот анжумани ҳам ўтказилиши кўзда тутилган.

Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкентда олий даражадаги Ўзбекистон-Покистон музокаралари бўлиб ўтади. Унда икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Покистон бош вазири 16 июль куни “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция ишида иштирок этади.

Киритилди: 17:17 15.07.2021. Ўқилди: 2293 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!