Бугун 16 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Покистон Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятидаги террорчилар лагерларига зарба берди

Покистон Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятидаги террорчилар лагерларига зарба берди

Покистон Қуролли кучлари якшанбага ўтар кечаси Афғонистоннинг Қандаҳор вилояти ҳудудида жойлашган жангарилар позициялари ва бошпаналарига бир қатор зарбалар берди.

Бу ҳақда Покистон ахборот ва телерадиоэшиттириш вазири Аттаулла Тарар ижтимоий тармоқда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, операция давомида Покистон армияси Қандаҳорда жойлашган техник қўллаб-қувватлаш объектлари ва омборларни ҳам йўқ қилган. Бу объектлар афғон Толибон ҳаракати ҳамда Теҳрик-и-Толибон Покистон (ҳозирги номи — «Фитна ал-Хавориж») жангарилари томонидан Покистондаги тинч аҳолига қарши ҳужумларни ташкил этиш учун ишлатилгани айтилмоқда.

Вазирнинг таъкидлашича, зарбалар натижасида жангариларнинг техник ускуналари сақланган ерости туннели ҳам вайрон қилинган.

Эслатиб ўтиш жоиз, 13 март куни Афғонистон мудофаа идораси Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилояти ва пойтахт Исломобод ҳудудидаги ҳарбий объектларга зарба берилганини маълум қилган эди. Покистон армияси эса барча учувчисиз аппаратлар ушлаб қолинганини ва улар белгиланган нишонларга ета олмаганини билдирган.

Шундан сўнг Покистон президенти Осиф Али Зардорий Кобул «қизил чизиқдан ўтганини» таъкидлаган.

Киритилди: 23:17 15.03.2026. Ўқилди: 224 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!