Покистон кучлари билан тўқнашувларда ҳалок бўлган афғон аскарлари сони камида 297 кишига етди, 450 дан ортиқ киши яраланди.
Покистон ахборот вазири Аттауллоҳ Тарар бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди.
Унинг сўзларига кўра, қўшни мамлакатдаги 29 та нишонга ҳаво ҳужумлари уюштирилган. Покистон армияси 89 та афғон назорат пунктини вайрон қилди ва яна 18 таси қўлга олинди. Бундан ташқари, 135 дан ортиқ ҳарбий техника, жумладан, танклар, зирҳли транспортёрлар ва артиллерия шикастланган.
Эслатиб ўтамиз, 26 февраль куни кечқурун Покистон ва Афғонистон чегарасида жанглар қайта бошланди. Кобул яқинда Покистоннинг Афғонистон ҳудудига уюштирган ҳаво ҳужумларига жавобан ҳарбий операция ўтказаётганини эълон қилди. Покистон мудофаа вазири Хаважа Асиф ўз мамлакати ва Афғонистондаги Толибон ҳукумати ҳозирда очиқ қуролли тўқнашув ҳолатида эканлигини айтди.
27 февраль куни эрталаб Афғонистон Мудофаа вазирлиги операция тугаганини эълон қилди ва 55 нафар покистонлик аскар ҳалок бўлгани ва иккита база ва 19 та чегара пости қўлга олингани ҳақида хабар берди. Исломобод ҳарбий ҳаракатлар давом этаётганини хабар қилмоқда.