Франциялик футболчи Пол Погба 2025 йилда майдонга қайтиши мумкин бўлади.
Daily Mail журналисти Сами Мокбелнинг хабар беришича, ярим ҳимоячининг Спорт арбитраж судига (CAS) берган аппеляцияси қондирилган. 4 йиллик дисквалификация 18 ойгача қисқарган.
Погба январь ойидан бошлаб “Ювентус”нинг машғулотларида иштирок этиши мумкин бўлади. Март ойидан бошлаб эса унга майдонга тушишга рухсат берилади. Шунингдек, Пол дастлабки жаримани ҳам тўламайдиган бўлди.
“Даҳшатли туш ўз якунига етмоқда. Ўз озруим сари йўлда давом этишим мумкин бўладиган кунни интизорлик билан кутяпман.
Мен ҳеч қачон ўзим билган ҳолда қоидаларни бузмаганман. Спорт арбитраж судига ўз миннатдорлигимни билдираман.
Бу жуда қийин давр эди”, — дейди француз.