Қизил иблислар директорлар кенгаши жамоа ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг келажаги хусусида бир қарорга келди.
The Telegraph нинг маълум қилишича, клуб футболчи билан яқин икки йил ичида хайрлашмоқчи эмас. Манчестерликлар раҳбарияти Погбани сотган тақдирда ҳам фақат 2020 йилда қўйиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабар беришган. Унгача эса ҳеч қандай жамоа билан футболчи борасида музокаралар ўтказилмайди.
Таъкидлаш жоизки, 26 ёшли футболчининг Манчестер Юнайтед билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Manba: ЎзА