Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Пиво учун газакли кружкалар

A A A
Пиво учун газакли кружкалар

    Япониянинг Asahi Breweries компанияси экологик тоза, истеъмолга яроқли “Mog cup” пиво кружкаларини ишлаб чиқарди.
    Компаниянинг веб-сайтида таъкидланганидек, ушбу кружкаларни пиво учун газак сифатида истеъмол қилиш мумкин.
    “Бир марталик пластик идишлардан фойдаланиш бутун дунёда жиддий экологик муаммо ҳисобланади. Истеъмолчилар, ташкилотлар ва ҳукумат ушбу муаммонинг сайёрага таъсирини камайтиришнинг инновацион усулларини яратиш орқали ҳал қилишга уринмоқдалар”, дейилади хабарда.

    “Mog cup” кружкалари крахмални энг юқори ҳароратда пишириш орқали ишлаб чиқарилади. Кружкалар хона ҳароратидаги сувни бир соатгача сақлаб тура олади. Уларнинг уч хил ҳажми бўлиб, ҳар бири турли таъмга эга. Масалан, оддий, креветкали гуруч кракерлари ҳамда шоколадли.

Киритилди: 21:51 16.03.2021. Ўқилди: 3383 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар