Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Писта чақиш кўричакка сабаб бўлмайди, аммо...

Писта чақиш кўричакка сабаб бўлмайди, аммо...

Шифокор-эндокринолог Татяна Бочарова писта чақиш жиддий касалликларни келтириб чиқариши мумкинлигини айтди.

“Писта чақиш кўричакка сабаб бўлиши ҳақидаги гаплар –  сафсата. Аммо, бунинг оқибатида қорин бошқа касаллик туфайли оғриб қолиши мумкин”, деди шифокор.

Унинг айтишича, писта таркибида катта миқдорда ёғ мавжудлиги боис ҳам ошқозон яраси ва гастритга сабаб бўлади.

Устига-устак, писта ўта калорияли маҳсулот ҳисобланади. 100 г пистанинг энергетик қиймати 550 ккал.ни ташкил қилади. Бу эса битта шоколад плиткасига тенг кўрсаткич. Одамлар аксарият ҳолатларда уни шунчаки эрмак деб қабул қилишади, натижада ортиқча вазн хавфи пайдо бўлади.

Шунга қарамасдан, пистани меъёрида чақиш организм учун фойдали бўлиши мумкин. Унинг таркибидаги В, А ва Е витаминлари юрак, магний эса асаб тизими фаолиятини қўллаб-қувватлайди.

Киритилди: 05:30 02.05.2021. Ўқилди: 4498 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!