Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Пискентда ер майдонларини сотган фирибгар ва унинг шериклари бўлган кадастр бўлими ходимлари аниқланди

Пискентда ер майдонларини сотган фирибгар ва унинг шериклари бўлган кадастр бўлими ходимлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан “А.Г.” узумчилик ва боғдорчилик ширкатининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Т.Т., Давлат кадастрлари палатасининг Олмалиқ шаҳар филиали мутахассиси А.Н. ва Пискент тумани филиали кадастр муҳандиси Б.Ш.лар ўзаро тил бириктириб, Пискент тумани ҳокимининг 2020-2021 йилдаги қарорига илова қилинган рўйхатни сохталаштириб, “А.Г.” ширкатига қарашли ер майдонларини фуқароларга 6-8 сотихдан 2 000 дан 15 000 АҚШ долларигача сотишиб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун яна 1-2 млн сўмдан пул олишиб, 14 нафар фуқаронинг жами 562,4 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Текширув давомида, А.Н. ва Б.Ш.лар томонидан ўз айбига иқрор бўлиб, етказилган зарарни қоплаш учун тақдим қилган 13,1 млн сўми процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 19:04 19.05.2022. Ўқилди: 1760 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!