Италия миллий ахборот агентлиги – “ANSA” (Agenzia Nazionale Stampa Associata) Пабло Пикассонинг дурдона асарларидан бири – “Соат таққан аёл” сурати 139,4 миллион долларга сотилганини маълум қилди. Савдо қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган қадимий аукцион уйи – “Сотбис”да амалга ошган. Мутахассислар айтишича, бу ҳозиргача ушбу рассом ижоди учун белгиланган иккинчи энг юқори нархдир.
– 1932 йил яратилган, Пикассога илҳом бахш этган аёл, француз рассоми – Мария-Тереза Вальтер қиёфаси тасвирланган мазкур картина 1968 йилдан буён шахсий коллекцияда сақлаб келинган, – дейилади хабарда.