Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

«Pfizer» вакцинасини қанча ҳароратда сақлаш мумкинлиги маълум қилинди

A A A
«Pfizer» вакцинасини қанча ҳароратда сақлаш мумкинлиги маълум қилинди

Американинг «Pfizer» фармацевтика компанияси коронавирусга қарши вакцинасини Цельсий бўйича -25°...-15° даража ҳароратда ҳам сақлаш мумкинлигини маълум қилди.

Умуман олганда, барча вакциналарни сақлаш учун стандарт ҳарорат: -46°...-36°C. Фармацевтика музлатгич камераларининг кўпи бундай имкониятга эга.

«Бугун биз ўз тадқиқотларимизни АҚШ озиқ-овқат ва дори-дармонлар бошқармаси билан муҳокама қилдик. Янги маълумотлар бизнинг Covid-19га қарши вакцинамизни -25°C дан -15°C гача ҳароратда ҳам сақлаш мумкинлигини кўрсатмоқда. Бу фармацевтика музлатгич камералари ва оддий совутгичлар учун стандарт ҳарорат», — дейилади «Pfizer» хабарида (https://xabar.uz/koronavirus/pfizer-koronavirusga-qarshi-vakcina).

Маълумот учун: компания шу пайтгача «Pfizer» вакциналарини -70°C дан юқори бўлмаган ўта паст ҳароратда сақлаш кераклигини уқтириб келган.
 

Киритилди: 14:10 20.02.2021. Ўқилди: 1515 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар