Бугун 10 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Пезешкиён «МДҲ + Эрон» формати ташкил этишни таклиф қилди

Пезешкиён «МДҲ + Эрон» формати ташкил этишни таклиф қилди

Эрон президенти Масъуд Пезешкиён Туркманистоннинг «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида ўтаётган МДҲ давлат раҳбарлари саммитида «МДҲ + 1» формати доирасида Эрон билан ҳамкорликни ривожлантиришни таклиф қилди.

Пезешкиённинг таъкидлашича, Эрон ўзини минтақанинг ўзаро боғланган географияси табиий қисми деб билади. Бу боғлиқлик нафақат географик, балки тарихий, маданий ва халқлар ўртасидаги алоқаларга ҳам таянади.

Янги формат МДҲ давлатлари ва Эрон ўртасида иқтисодий, савдо, транспорт, энергетика ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни янада тизимли ривожлантириш механизми бўлиши мумкин.

Эрон раҳбари саммит олдидан ҳам МДҲ давлатлари билан энергетика, савдо, маданият, сиёсат ва хавфсизлик соҳаларида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш нияти борлигини айтган эди.

Эътиборлиси, Пезешкиён МДҲ давлат раҳбарлари саммитида махсус меҳмон сифатида иштирок этаётган Эроннинг биринчи президенти бўлди. Туркманистон ТИВ маълумотига кўра, бу форматдаги йиғилишда Эрон раҳбари илк бор қатнашмоқда.

Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Эроннинг «МДҲ плюс» форматидаги иштирокини муҳим деб атаб, бундай яқинлашув МДҲ давлатлари томонидан ижобий қабул қилинаётганини билдирган эди.

Киритилди: 21:43 09.10.2026. Ўқилди: 545 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!