Бугун 17 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Пезешкиан: “Эрон хавфсизлик кафолатларини олмагунча уруш давом этади”

Пезешкиан: “Эрон хавфсизлик кафолатларини олмагунча уруш давом этади”

Эрон Ислом Республикасига ишончли хавфсизлик кафолатлари берилмагунча, Қўшма Штатлар ва Исроилга қарши жавоб ҳарбий ҳаракатларини давом эттиради.

Бу ҳақда Эрон президенти Масуд Пезешкиан франциялик ҳамкасби Эммануэль Макрон билан кечқурун телефон орқали суҳбатлашганида маълум қилган.

"Суҳбатимиз давомида мен Эрон бу даҳшатли урушни бошламаганини, балки ўзини босқинчиликдан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканлигини таъкидладим", деб ёзган Пезешкиан суҳбатдан сўнг Х ижтимоий тармоқ платформасида.

У минтақадаги Америка базаларидан Эронга ҳужумлар тўхтатилиши кераклигини, чунки улар Теҳроннинг қўшни давлатлар билан муносабатларига салбий таъсир кўрсатишини айтди:

"Қўшма Штатлар ва Исроилнинг ҳужумларига чек қўймасдан, минтақада тинчлик ва барқарорликка эришиш мумкин эмас. Эрон таслим бўлмайди. Биз халқаро ҳамжамият бу ҳужумларни қоралашини кутамиз. Ёлғон маълумотларга асосланган урушни бошлаш 21-асрга эмас, балки ўрта асрларга хос ҳаракатдир".

Киритилди: Бугун 10:00. Ўқилди: 428 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!