Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Песков: "Украинанинг газ транзити бўйича шартномани узайтиришдан бош тортиши Европа истеъмолчиларининг манфаатларига жиддий зарар етказади"

Песков: "Украинанинг газ транзити бўйича шартномани узайтиришдан бош тортиши Европа истеъмолчиларининг манфаатларига жиддий зарар етказади"


Украинанинг Россия газининг транзити бўйича шартномани узайтиришдан бош тортиши Европа истеъмолчиларининг манфаатларига жиддий зарар етказади, шу билан бирга Россия Федерациясида муқобил етказиб бериш йўллари мавжуд.

Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

"Албатта, Украина томонининг бундай қарори европалик истеъмолчилар манфаатларига жиддий зарар етказади" - деди у журналистларга.

Унинг қайд этишича, Россия Федерацияси Европага етказиб беришнинг муқобил йўналишларига эга.

"Муқобил йўналишлар бор, Туркияда хаб яратиш режалаштирилмоқда, бу борада иш олиб борилмоқда" - деди у журналистларга.

Киритилди: 16:57 28.08.2024. Ўқилди: 1203 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!