Бугун 23 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Песков: ҳарбий ҳаракатлар Эрон халқини жипслаштирмоқда

Песков: ҳарбий ҳаракатлар Эрон халқини жипслаштирмоқда

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Яқин Шарқдаги вазият кескинлигича қолаётганини ва унинг ривожини олдиндан айтиш имконсизлигини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, 28 февралдан бошлаб АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудидаги объектларга, жумладан Теҳрон шаҳрига зарбалар берган. Бунга жавобан Эрон минтақадаги АҚШ ҳарбий объектлари ва Исроил ҳудудига ҳужум қилмоқда.

«Соғлом фикрлайдиган инсон Яқин Шарқдаги вазият қандай ривожланишини башорат қилишга журъат этмайди. Аммо бир нарса аниқ — у ерда ҳеч қандай яхши ҳолат юз бермаяпти», — деди Песков «Вести»га берган интервьюсида.

Унинг таъкидлашича, уруш ўз қамровини кенгайтириш тенденциясига эга. «Бу кампания бошида Теҳронда режимни ўзгартириш ҳақида гап кетган эди. Аммо ҳозир бир нарса равшан — ҳар бир шундай ҳаракат Эрон халқининг ўз раҳбарияти атрофида янада жипслашишига олиб келмоқда», — деди у.

Песков ташқи босим Эронни заифлаштирмаётганини, аксинча, жамиятни бирлаштираётганини қайд этди.

Киритилди: Бугун 18:23. Ўқилди: 494 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!