Перу Яқин Шарқдаги кескинликнинг янги босқичи ва Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги ҳарбий қарама-қаршиликнинг қайта тикланиши фонида Эрон билан дипломатик муносабатларни узганини эълон қилди, деб хабар беради Anadolu.
Перу Ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, бу қарор Перунинг "тинчликка бўлган тарихий содиқлиги," халқаро ҳуқуққа ҳурмат ва демократик қадриятларни ҳимоя қилиш зарурати асосида қабул қилинган.
Хусусан, Лима Эрондаги ҳуқуқ ва эркинликлар билан боғлиқ вазиятдан хавотир билдирди. Перу томони тинч намойишларнинг бостирилиши, матбуот эркинлигининг чекланиши, аёллар ва қизларнинг камситилиши, шунингдек, сиёсий рақибларнинг таъқиб қилинишини таъкидлади.
Яна бир омил халқаро савдо учун хатарлар бўлди. Перу ҳукумати март ойидан бери Хўрмуз бўғози орқали кема қатновида кузатилаётган узилишлардан хавотир ортиб бораётганини маълум қилди. Лима вазиятнинг янада ёмонлашиши энергия нархлари ва глобал таъминот занжирларига таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Киритилди: 12:55 02.09.2026.
Ўқилди: 1053 марта.
Фикрлар сони: 0 та.