Жорий йилнинг 13 февраль куни соат 01:00 да "Тошкент–Поп" йўналиши бўйича қўшимча темирйўл рейси ташкил этилади. Ушбу рейс Қамчиқ довони ёпилгани сабабли ўз манзилларига етиб бора олмаган йўловчилар учун мўлжалланган.
Шунингдек, Попга етиб боргач, мазкур поезд Фарғона водийсидан Тошкентга йўл олган йўловчиларни ҳам олиб қайтади.