Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Пентагон ўз ходимларининг бир қисмини Нигердан олиб чиқиб кетмоқда

A A A
Пентагон ўз ходимларининг бир қисмини Нигердан олиб чиқиб кетмоқда

АҚШ Мудофаа вазирлиги Нигердаги ўз ходимларининг бир қисмини Ниамейдан Агадезга кўчирмоқда, шунингдек, мамлакатдан кам сонли зарур бўлмаган ходимларни эвакуация қилмоқда.

“Ал-Арабия” ўзининг исми ошкор этилмаган америкалик ҳарбий амалдорига таяниб хабар берди.

"Эҳтиёткорлик чораси сифатида АҚШ Мудофаа вазирлиги Нигердаги шахсий таркиби ва техникасининг бир қисмини Ниамейдаги 101-ҳаво кучлари базасидан Агадездаги 201-ҳаво кучлари базасига кўчирмоқда. Бундан ташқари, оз сонли зарур бўлмаган ходимлар ва ускуналар Нигердан олиб чиқидади.”, - дея манбадан иқтибос келтирган телеканал.

"Ал-Арабийя" суҳбатдошининг таъкидлашича, бундай қарор Нигердаги Америка кучларининг умумий мувозанатини ўзгартирмайди. Унинг қўшимча қилишича, айни пайтда Қўшма Штатлар келажакдаги ҳаракатлар учун барча вариантларни кўриб чиқишда давом этади.

Манбанинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар Нигерда конституциявий тузум ва фуқаролик бошқарувини сақлаб қолиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларини давом эттиради.

Киритилди: 14:50 08.09.2023. Ўқилди: 1834 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар