Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Пентагон Украинанинг Россия ҳудудига чуқур зарбалар беришига рухсат бермаяпти

Пентагон Украинанинг Россия ҳудудига чуқур зарбалар беришига рухсат бермаяпти

Пентагон Украинанинг Россия ҳудудига чуқур зарбалар беришига рухсат бермаяпти. Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари генерал-майори Пэт Райдер матбуот брифингида маълум қилди.

Журналистнинг АҚШ томонидан Киевга етказиб берилаётган қуроллардан фойдаланишга чекловлар қўйилгани ҳақидаги саволига жавоб берар экан, у АҚШнинг бу борадаги сиёсати ўзгармаганини айтди.

"Украиналиклар четдан келаётган ҳужумлардан ўзларини ҳимоя қилиш мақсадида Америка ёрдамидан фойдаланиши мумкин. Бошқача айтганда, жавобан ўқ узиш қилиш учун. Аммо Россия ҳудудига узоқ масофали зарбалар бериш масаласига келсак, бизнинг сиёсатимиз ўзгармади", — деди Райдер.

Киритилди: 10:47 28.08.2024. Ўқилди: 1027 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!