Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Патрик Райдер маълум қилди.
Маълум бўлишича, АҚШнинг янги ҳарбий ёрдам пакетига Hawk ҳаво мудофаа тизимлари ва юқори аниқликда бошқариладиган ракеталар, шунингдек, тахминан 150 км уча оладиган HIMARS, Javelin ва GLSDB ракеталари учун снарядлар киради.
Райдернинг қайд этишича, пакет икки қисмдан иборат. 425 миллион доллар миқдоридаги ёрдам Пентагон захирасидан ажратилади, яна 1,75 миллиард доллар Украина учун етказиб берувчилардан қурол сотиб олишга сарфланади.