Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги ҳамкорлик ривожланишда давом этмоқда ва КХДР Россияни қўллаб-қувватлайди.
Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби ўринбосари Сабрина Сингх маълум қилди, дея хабар беради «Репорт».
Унинг сўзларига кўра, қурол-яроғ таъминоти ортиб бормоқда. Сингхнинг таъкидлашича, гап ҳар хил турдаги қуроллар ҳақида кетмоқда.
«Биз Россиянинг Украинадаги урушини қўллаб-қувватлашда давом этиш учун Шимолий Корея ва Эрон каби шерикларига мурожаат қилаётганини кўряпмиз. Биласизми, қанча вақт ўтмасин, биз Украина билан бирга бўламиз».