Украинадаги вазият АҚШ ва Швеция мудофаа вазирликлари раҳбарлари Ллойд Остин ва Пол Жонсоннинг телефон орқали суҳбати мавзусига айланди.
Пентагон матбуот хизмати хабарига кўра, вазирлар “Украинани янада қўллаб-қувватлаш” ҳамда хавфсизлик билан боғлиқ бошқа масалаларни муҳокама қилган.
Қўнғироқ чоғида Остин Швециянинг НАТОнинг янги аъзоси сифатидаги саъй-ҳаракатлари унинг минтақавий хавфсизликка содиқлигини кўрсатишини айтди.