Бугун 11 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Пентагон: "Эронга қарши операцияда 140 га яқин аскар яраланди"

Пентагон: "Эронга қарши операцияда 140 га яқин аскар яраланди"

Пентагон Эронга қарши операция давомида ҳозиргача тахминан 140 нафар америкалик ҳарбий хизматчи яраланганини тасдиқлади.

Reuters агентлигининг хабар беришича, бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги баёнот берди.

"Епик ғазаб операцияси бошланганидан бери 10 кунлик давом этган ҳужумлар натижасида тахминан 140 нафар америкалик ҳарбий хизматчи яраланган", - дея агентлик Пентагон матбуот котиби Шон Парнеллнинг сўзларини келтирди.

Маълумотларга кўра, ярадорлардан 108 нафари аллақачон хизматга қайтган ва саккиз нафарининг аҳволи оғир.

Киритилди: Бугун 07:45. Ўқилди: 383 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!