АҚШ расмийлари ҳақиқатан ҳам Европадаги Америка қўшинларининг хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча чоралар кўрмоқда. Бу маълумотни Пентагон матбуот хизмати тасдиқлади.
АҚШ ҳарбий департаменти аниқ чораларни тавсифлашдан бош тортди, аммо улар «ҳушёрлигини йўқотмаётганини» таъкидлади.
«Биз тез-тез ҳарбий хизматчиларимиз хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча чоралар кўрамиз», — дея Пентагон вакили сўзларидан иқтибос келтирган ТАСС.