Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Пенсия тайинлаш учун онлайн ариза қандай юборилади?

Пенсия тайинлаш учун онлайн ариза қандай юборилади?

Бугунги кунга келиб my.gov.uz электрон порталида пенсия ёшига етган фуқаролар пенсия тайинлашни сўраб онлайн мурожаат қилишлари учун имконият яратилган. Хўш бу хизматдан қандай фойдаланиш мумкин?

Даставвал, my.gov.uz порталидан рўйхатдан ўтилади, яъни фуқаролар my.gov.uz порталига кириб, логин ва пароль яратиб олишлари керак.

Пенсия тайинлаш учун онлайн ариза қандай юборилади?

Эслатма: порталда олдин рўйхатдан ўтган фуқаролар логин ва паролларини ёзиб порталга киришлари мумкин.

Иккинчи босқичда, СОҲАЛАР бўлимидан ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ кичик бўлимини топиб шу бўлимга кирилади.

Пенсия тайинлаш учун онлайн ариза қандай юборилади?

Учинчи босқичда мазкур бўлим ичидан ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ УЧУН АРИЗА БЕРИШ тугмаси босилади.

Пенсия тайинлаш учун онлайн ариза қандай юборилади?

Тўртинчи босқичда ХИЗМАТДАН ФОЙДАЛАНИШ тугмаси босилади.

Пенсия тайинлаш учун онлайн ариза қандай юборилади?

Бешинчи босқичда фуқародан сўралган ЖШШИР рақами, паспорт серияси ва рақами, яшаш манзили (вилоят, туман, маҳалла), телефон рақами ҳамда энг зарур маълумот - ПЕНСИЯ ТУРИ танланади ва ЮБОРИШ тугмаси босилади.

Пенсия тайинлаш учун онлайн ариза қандай юборилади?

Маълумотлар тўғри ва аниқ киритилган тақдирда ариза муваффақиятли юборилади ҳамда юборилган кундан бошлаб 10 иш куни ичида кўриб чиқилади.

Ариза кўриб чиқилгач, фуқарога пенсия тайинланганлиги ёки тайинланиш рад этилганлиги ҳақида телефон рақамига СМС юборилади.

Тайинланган пенсиядан норози бўлган ёки пенсия тайинланиши рад этилган фуқаролар Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Киритилди: Бугун 10:45. Ўқилди: 279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!