Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Пекинда коронавирус сабабли шаҳарлараро автобуслар ҳаракати тақиқланди

Пекинда коронавирус сабабли шаҳарлараро автобуслар ҳаракати тақиқланди

Пекин транспорт департаменти барча шаҳарлараро йўловчи ташиш хизматлари тўхтатилиши тўғрисида буйруқ чиқарди.

"Профилактика ва эпидемия назорати талабларига мувофиқ, пекин ҳудудлараро йўлларида автомобилда йўловчи ташиш бутунлай тақиқланади", - деб хабар берди Хитой марказий телевидениеси.

2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.

Эслатиб ўтамиз, эпидемия қурбонлари сони 41 нафарга етган. Коронавирус 1200дан ортиқ беморда қайд этилган бўлиб, улардан 200дан ортиғи оғир аҳволда қолмоқда.

Киритилди: 20:19 25.01.2020. Ўқилди: 1476 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!