Хитой Миллий қўмитаси раиси Ван Хунин Пекиннинг Тайван билан муносабатларни тинч йўл билан ривожлантириш истаги борлигини билдирди. Бу ҳақда Синхуа агентлиги хабар берди.
Ван Хуниннинг сўзларига кўра, Хитой “1992 йилги келишув” асосида миллий бирлашишга интилади. У икки томон аҳолисини ҳамжиҳатликни кучайтиришга, сепаратизм ва ташқи аралашувларга қарши туришга чақирди.
Расмийларга кўра, Хитой ва Тайван раҳбарлари ўртасидаги аввалги учрашувлар келажакдаги мулоқот йўналишини белгилаб берган ва яқинлашув учун асос яратган.
Ван Хунин шунингдек, дунёда фақат битта Хитой давлати мавжудлигини таъкидлади ва Тайван масаласи Хитойнинг ички сиёсати эканини қайд этди.