Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Педагогларнинг навбатдаги (мажбурий) аттестацияси учун йиғим бекор қилинади — президент фармони лойиҳаси

Педагогларнинг навбатдаги (мажбурий) аттестацияси учун йиғим бекор қилинади — президент фармони лойиҳаси

Бугун АОКАда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантириш масаласида қабул қилиниши кутилаётган президент фармони лойиҳаси юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоевнинг қайд этишича, педагог кадрларга иккинчи, биринчи ва олий малака тоифаси, катта, етакчи ва бош ўқитувчи лавозими бериш, шунингдек мазкур малака тоифаларига ва лавозимларга талабгорларга тегишли малака тоифаси (лавозим) бериш бўйича навбатдаги аттестациядан ўтказганлик учун йиғим ундирилмайди.

Навбатдан ташқари, яъни ўз ихтиёри билан муддатидан аввал аттестациядан ўтказганлик учун эса базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Таълим инспекцияси раҳбарининг таъкидлашича, ушбу янгилик ўқитувчи-мураббийларни қўллаб-қувватлаш мақсадида киритилмоқда. Амалдаги тартиб бўйича ҳар иккала ҳолатда ҳам педагоглардан йиғим ундирилаётган эди.

Киритилди: 16:08 24.10.2020. Ўқилди: 1888 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!