Педагогика йўналишидаги сиртқи таълимга оид янгиликни 3 га бўлиш мумкин.
Президент қарорига мувофиқ, 2023/2024-ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи ОТМларнинг 14 та таълим йўналишлари бўйича сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди.
Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан сиртқи таълим шаклига камида 5 йил стаж билан ҳужжат топшириш мумкин бўлган йўналишлар тасдиқланди. Булар:
🔹 бошланғич таълим;
🔹 тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси;
🔹 мусиқа таълими;
🔹 жисмоний маданият;
🔹 технологик таълим.
Яъни мана шу 5 та йўналишга 5 йил педстажга эга бўлган абитуриентлар ҳужжат топшира олади, жадвалдаги 14 та таълим шаклига эса стажидан қатъи назар сиртқи қабул бутунлай тўхтатилган.
Бошқа таълим йўналишлари учун эса 5 йил иш стаж талаб этилмайди ва уларга исталган абитуриент онлайн рўйхатдан ўта олади. Педагогик йўналишларни тўлиқлигича сиртқи таълим квотасидан кўриш мумкин.