ЎзПФЛ регламентига биноан "Пахтакор" Ўзбекистон Суперкубогидаги ҳакамлик устидан шикоят киритиш ҳуқуқидан фойдаланганини маълум қилди.
"Баҳснинг 51-дақиқасида Иброҳим Ибрагимов берган зарбадан кейин рақиб ҳимоячиси тўпни қўли билан қайтарди. Бу ҳолатда унинг қўли нотабиий ҳолатда, тана ҳажмини кенгайтириш учун турганди. Бироқ на бош ҳакам, на ВАР ҳакамлари бу вазиятда тўп қўл билан ўйналганини кўришмади. Такрорий лавҳаларда эса қўлнинг танадан максимал нотабиий равишда чўзилганини кўриш мумкин", — дейилади "Пахтакор" клуби матбуот хизмати тарқатган хабарда.