Бугун 16 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Пахтачида 3 нафар вояга етмаган бола “Зарафшон” дарёсига чўкиб кетди

Пахтачида 3 нафар вояга етмаган бола “Зарафшон” дарёсига чўкиб кетди

25 май куни соат 14.00 ларда Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида 3 нафар вояга етмаган бола “Зарафшон” дарёсига чўмилиш мақсадида бориб, эҳтиётсизликлари оқибатида чўкиб кетишган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

ФВБ ҳамда ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида 1 нафар боланинг мурдаси топилган.

Қолган 2 нафар болани қидириб топиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда марҳумнинг ўлими бўйича суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

“Бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида чўмилиш рухсат этилмаган, таъқиқланган, оқим тезлиги юқори бўлган, чуқур, ўзига нотаниш бўлган сув ҳавзаларида чўмилмаслик қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраб қоламиз", дейилади хабарда.

Киритилди: 10:56 26.05.2023. Ўқилди: 2166 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!