Олтинсой тумани “Пахтакор” ҳудудидаги “Ботош лочини” фермер хўжалиги 44,8 гектар пахта майдонидан 187,4 тонна ҳосил олиб, жорий йил 3 сентябрь куни шартномавий режани 100 фоизга бажарди. Ўртача ҳосилдолик 44 центнерни ташкил этган бўлиб, ҳозирда 1-терим ишлари давом этмоқда.
Бугун шартномавий режани биринчилардан бўлиб бажарган фермер хўжалиги раҳбарига "Денов текстил кластер" МЧЖ томонидан “Cobalt” автомобили топширилди. Автомашина калити ҳамда 10 кунда 1,5 тонналаб пахта терган илғор теримчилар, қатор фермер хўжаликлар раҳбарлари, механизаторлар, сувчи ва ишчиларга маиший техникалар, совғаларни вилоят ҳокими тантанали равишда топширилди.
Шундан сўнг вилоят раҳбари, тумандаги “Феруз”, “Ширин ЭЖЮ” фермер хўжаликлари далаларида пахта терими жараёнлари ҳамда ғалладан бўшаган майдонларга экилган такрорий экинлар парвариши билан танишди.