Бугун 16 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Парвариш қилинмаган ниҳоллар сабаб мансабдорлар жазоланди: Экология бошқармаси қаттиқ огоҳлантирди

Парвариш қилинмаган ниҳоллар сабаб мансабдорлар жазоланди: Экология бошқармаси қаттиқ огоҳлантирди

Экилган дарахтлар парваришига эътиборсизлиги учун Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра мансабдорлар 67,5 миллион сўм жаримага тортилди.

Маълум бўлишича, туман ва шаҳар ҳудудларида ўтказилган рейд тадбирлари давомида агротехник тадбирларни ўз вақтида бажармаган мансабдор шахсларга нисбатан ана шундай маъмурий чоралар кўрилган.

Вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси инспекторлари томонидан умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, тиббиёт бирлашмалари ва Ободонлаштириш бўлимларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган кўчатларнинг ҳолати ўрганилган.

Жараёнда кузги ва баҳорги экиш мавсумида экилган ниҳоллар етарлича парвариш қилинмагани, суғориш ишлари ўз вақтида олиб борилмагани аниқланиб, апрель-май ойларида жами 18 та ҳуқуқбузарлик ҳолати қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 79-моддаси 4-қисми асосида 67 500 000 сўм миқдорида жарима қўлланилган.

Киритилди: 18:59 21.05.2025. Ўқилди: 768 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!