Бугун 26 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Парламент комиссияси ҳудудларда ижтимоий муаммоларни ўрганиб, грант танловларини ўтказади

Парламент комиссияси ҳудудларда ижтимоий муаммоларни  ўрганиб, грант танловларини ўтказади

Ҳудудларда мавжуд ижтимоий муаммоларни ҳал этишда Парламент комиссияси томонидан янги тизим жорий этилмоқда.

Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, бандлигини таъминлаш, атроф муҳитни, аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилиш ва соғлом турмуш тарзини қарор топтириш каби ижтимоий муаммолар ечимига янгича тизимда ёндашилмоқда.

Айниқса, Парламент, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди вакиллари ва маҳаллий кенгаш депутатларининг жойларда маҳаллалар билан мулоқоти масалаларни ҳал этишда ижтимоий шерикликни юқори даражага кўтармоқда.

Шу кунларда ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бўлиб, маҳаллий кенгаш депутатлари ҳамда маҳаллалар вакиллари билан биргаликда аҳолининг долзарб муаммоларини ўрганди.

Ўрганишлар натижаси бўйича муаммоларни манзилли ҳал этиш мақсадида ҳудудларга мўлжалланган давлат грант танловлари эълон қилиниши режалаштирилмоқда.

Маълумот учун: ўтган 2024 йилда давлат гранти шаклида Қорақалпоғистонда 26 та лойиҳа 2 млрд. 900 млн. сўмга, Хоразмда эса 11 та лойиҳа 1 млрд. 890 млн. сўмга молиялаштирилган.

Киритилди: 13:02 22.03.2025. Ўқилди: 612 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!