Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Парижда яна бир шубҳали шахс қўлга олинди

A A A
Парижда яна бир шубҳали шахс қўлга олинди

Қўлида мачете (совуқ қурол) олиб юрган шубҳали шахс Франция пойтахти марказида кезиб юргани маълум бўлди. Маълумотларга кўра, у ҳеч кимга шикаст етказмаган.

«Пер-Лашез» метро бекатида қўлида қурол бўлган номаълум шахсни пайқашди, деб хабар беради Actu Paris. Кейинчалик ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари уни меҳмонхонадаги хонасида ҳибсга олишган.

Эслатиб ўтамиз, 16 октябрь куни Парижнинг чеккасида талабаларга Муҳаммад пайғамбар (с. а. в)нинг карикатураларини кўрсатган ўқитувчининг боши кесилган эди. Қотил Чеченистон фуқароси Aбдулла Aнзоров бўлиб чиқди. Кўп ўтмай, яна бир фуқаро Ниццада пичоқ билан ҳужум уюштирди.

Киритилди: 17:41 03.11.2020. Ўқилди: 2504 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар