Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Парижда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун 30 000 евро мукофот жамғармасига эга турнир ўтказилади

Парижда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун 30 000 евро мукофот жамғармасига эга турнир ўтказилади

21-23 июль кунлари жаҳон маданияти маркази – Париж шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун очиқ халқаро турнир бўлиб ўтади.

Мусобақа Европа кураш конфедерацияси, Франция кураш федерацияси ва Ўзбекистон кураш федерациялари билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда. Ўтган йили Олимпия ўйинларига мезбонлик қилган Париж бу сафар кураш юлдузларини ўз сафига тўплайди.

Ҳар йили ананавий тарзда ўтказилиб келинаётган ушбу очиқ халқаро турнирда эркаклар -90 кг, +90 кг; аёллар эса -70 кг, +70 кг вазн тоифаларида ўзаро беллашадилар. Халқаро турнир Париж шаҳрининг “Emil Anthoine Stadium” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган мусобақанинг мукофот жамғармаси 30 000 еврони ташкил қилади ва ўринлар миқёсида Халқаро кураш ассоциацияси рейтинг тизимида балл берилади.

Киритилди: 23:37 21.05.2025. Ўқилди: 612 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!