Президентга спорт таълимини ривожлантириш ва халқаро мусобақаларни ўтказиш режалари бўйича ахборот берилди.
Тақдимотда Париж олимпиадасига кўрилаётган тайёргарлик бўйича ҳам ҳисобот берилди.
Қайд этилишича, терма жамоаларимиз ушбу нуфузли мусобақага юқори даражада ҳозирлик кўрмоқда, чет элларда мақсадли ўқув-машғулотлари ўтказилмоқда. Спортчиларимиз футбол, сувга сакраш, камондан ўқ отиш, аёллар ўртасида эркин кураш бўйича илк бор олимпиадага йўлланма олгани аҳамиятли. Олдинда яна йўлланмаларни қўлга киритиш, Олимпия ўйинларида муносиб қатнашиш мақсад қилинган.