Анна Пракатен чорак финалга йўл олди. Академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анна Пракатен Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини бошлади.
Дастлабки саралаш босқичининг 3-гуруҳида стартга чиққан юртдошимиз 7:37.80 натижа билан 2-бўлиб марра чизиғини кесиб ўтди. Ушбу кўрсаткич эвазига ҳамюртимиз тўғридан тўғри чорак финал иштирокчисига айланди.