Бугун 9 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Паралимпия ўйинларининг чиптасини сотиш учун “Фақат сени соғиндим” акцияси бошланди

Паралимпия ўйинларининг чиптасини сотиш учун “Фақат сени соғиндим” акцияси бошланди

Париж-2024 ташкилий қўмитаси Франция пойтахтида 28 август-8 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган ёзги Паралимпия ўйинлари учун мўлжалланган чипталарнинг нечтаси харид қилингани тўғрисидаги маълумотни эълон қилди.

Ҳозиргача 2.8 миллион чиптадан бир миллионга яқини сотиб бўлинган. Афсуски, ўйинлар бошланишига юз кунча қолганда Паралимпиада томошабинлари учун ажратилган чипталарнинг фақат учдан бири сотиб олингани хавотирли ҳолат эканлиги таъкидланган.

Шу боис ташкилий қўмита ва франциялик спортчилар “Фақат сени соғиндим” акцияси доирасида чипта сотувини тезлаштириш учун ижтимоий мурожаат кампаниясини бошлади. Чипта нархи 25 евродан паст баҳоланмоқда.

Киритилди: 23:28 02.07.2024. Ўқилди: 857 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!