Пара академик эшкак эшиш бўйича терма жамоамиз аъзолари айни кунларда Тошкент вилоятида жойлашган Туябўғиз сув омборида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда.
Қайд этиш лозимки, эшкак эшувчиларимизни олдинда 19-21 май кунлари Швейсариянинг Люцерн шаҳрида Париж-2024 ёзги Паралимпи ўйинларига лицензия берувчи Жаҳон кубоги кутмоқда.