12 октябрь соат 21:05 да Хоразм вилояти ФВБнинг 1050 қисқа рақамига, Қўшкўпир тумани Ёвғир маҳалласи Замахшарий кўчасидаги аҳоли хонадонларининг бирида дераза ойнаси панжарасига ёш бола қисилиб қолганлигини, уни чиқариб олиш учун амалий ёрдам кераклиги юзасидан чақирув тушди.
Мазкур хабар бўйича Қўшкўпир тумани ФВБ ёнғин-қутқаруви ходимлари зудлик билан манзилга етиб бориб, болакайни махсус-асбоб анжомлар ёрдамида соғ-саломат чиқариб олди. Қутқарувчилар томонидан болакайга психологик ёрдам кўрсатилиб, онасига топширилди.
Болакай уйда ёлғиз қолдирилиб, устидан қулфланиб кетилганлиги боис ташқарига чиқишга ҳаракат қилган. Бунинг оқибатида дераза панжарасига қисилиб қолган. Аҳолига гўдакларни ёлғиз қолдириш нохуш оқибатларга сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз. Фарзандингизга эътиборли бўлинг.