Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Пандемия даврида Польша аҳолиси кескин камаймоқда

Пандемия даврида Польша аҳолиси кескин камаймоқда

2020 йилги статистикага кўра, Польшада аҳолининг ўлим даражаси кескин кўтарилиб, Иккинчи жаҳон урушидаги паст кўрсаткичга етган. Шунингдек, бу мамлакатда ўтган йили туғилишлар сони ҳам сезиларли даражада камайган.

Мазкур ҳолат коронавирус пандемияси сабаб юзага келгани айтилмоқда ва баъзилар буни демографик инқироз деб атамоқда.

Аҳолиси 38 миллиондан зиёд бўлган Польшада ўтган йили 357 400 та туғилиш рўйхатдан ўтказилган бўлиб,  бу 2005 йилдан бери қайд этилган энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Ўтган йили Польшада турли сабабларга кўра жами бўлиб 486  200 га яқин одам ҳаётдан кўз юмган.

Бу Иккинчи жаҳон урушидан бери қайд этилган энг юқори ўлим кўрсаткичидир. Бу мамлакатда ўтган йили аҳоли сони умумий ҳисобда 129 мингтага камайган. 2019 йилда бу кўрсаткич 36, 4 минг кишини ташкил қилганди.

«Биз улкан демографик инқирозга йўлиқдик» дейди польшалик иқтисодчи Рафал Мундри.

Сўнгги 20 йил ичида Польша аҳолиси аста-секин камайиб борди. Бунга, асосан, мамлакат ёшларининг яхшироқ имкониятлар илинжида хорижга кўчиб кетиши сабаб бўлган.

Польшада 2019 йилда ойига ўртача 30 минг кишининг ўлгани қайд этилган. 2020 йилнинг ноябрь ойида мамлакатда коронавирус авж олди ва 60 400 киши ҳаётдан кўз юмди.

Польшада 2021 йилнинг биринчи уч ҳафтасида ҳам ўлимлар сонининг юқори бўлгани кузатилиб, 24 800 кишининг ўлгани қайд этилган.

Киритилди: 19:50 27.01.2021. Ўқилди: 2947 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!