Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Озодбек Назарбеков: «Бу жуда ҳам яхши ташаббус, буни қўллаб-қувватлайман»

Озодбек Назарбеков: «Бу жуда ҳам яхши ташаббус, буни қўллаб-қувватлайман»

25-30 апрель кунлари Хива шаҳрида ўтказилаётган «Лазги» халқаро рақс фестивали доирасида маданият вазири Озодбек Назарбеков ОАВ вакилларининг қатор саволларига жавоб қайтарди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Назарбеков интервью давомида Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг ўзини ҳақиқий андижонликман деб билганларга ҳар куни «Андижон полкаси»га рақсга тушиш топшириғига нисбатан муносабат билдираркан, «Бу жуда ҳам яхши ташаббус, буни қўллаб-қувватлайман», дея жавоб берган.

Шунингдек, у «Андижон полкаси»ни Ўзбекистон маданий меросининг элементи сифатида Инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритиш борасида ҳаракатлар бошлангани ва бу давом этаётганини қайд этган.

«Номоддий маданий меросларимизни ЮНЕСКОга киритиш мақсадида ҳар йили ташкилотга янги-янги рўйхатлар киритиб, таклифларимизни билдириб борамиз. Охирги пайтларда бир қанча ноёб меросларимиз қатори «Андижон полкаси» ҳам таклиф қилинмоқда. Жараён аллақачон бошланган ва бу давом этяпти. Ўйлайманки, ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитаси яқин йиллар ичида«Андижон полкаси»ни ҳам рўйхатга олиш бўйича қарор чиқаради. Бу рақсимиз ҳам тарихга муҳрланадиган асарлардан бири», — деган маданият вазири.

Киритилди: 22:20 27.04.2022. Ўқилди: 3828 марта. Фикрлар сони: 6 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!