Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Озмоқчимисиз? Олимлар тавсияси сиз учун...

A A A
Озмоқчимисиз? Олимлар тавсияси сиз учун...

Американинг Юта университети олимлари мунтазам оёқ учида юриш озишга фаол ёрдам беришини аниқлади. Мутахассислар бу каби усулда кунига беш дақиқадан юришни тавсия этади.

Олимлар томонидан ўтказилган тажрибада 20-40 ёш оралиғидаги 27 киши иштирок этган. Кўнгиллиларнинг барчаси югуриш ёки юриш билан шуғулланган. Экспертларнинг аниқлашича, товонига таяниб юрган инсонлар тадқиқотнинг бошқа иштирокчиларидан кўра камроқ энергия сарфлаган.

Пайпоқда юрганлар эса энергияни 83 фоиз кўпроқ сарфлаган.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, оёқ учида юриш болдир суяклари, орқа, тизза ва тос тўқималари фаоллигини оширади. Улар бу усулда кунига беш дақиқа юришни тавсия этади.

Олимларнинг фикрича, уларнинг тадқиқот натижалари орқа ва таянч-ҳаракат аппаратлари билан муаммоси бор инсонларни даволашга ихтисослашган шифокорларга ёрдам беради.

Киритилди: 14:27 02.09.2020. Ўқилди: 3531 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда