Вазн ташламоқчи бўлган кишилар рационига эътибор бериши лозим. Круассан, ширин қаҳва сингари углеводга бой маҳсулотлардан тийилиш, оқсил, мураккаб углеводлар ҳамда клетчаткага бор егуликларни эса истеъмол қилишга одатланиши керак. Асосийси, нонуштадан ўрин олган маҳсулотлар умумлашмаси 500 ккалдан кўп бўлмаслиги керак.
Сули ёрмаси организмни мураккаб углеводлар, мева клетчатка, ёнғоқлар эса ўсимлик оқсили билан таъминлайди. Тўйимли нонушта тайёрлаш учун 2 ош қошиқ сули ёрмасини сув ёки сут билан қайнатиб олинг. 50 гр барра ёки музлатилган мевалар ёки бодом қўшинг.
Етарлича калорияга эга экани сабаб яхши ҳазм бўлиши учун омлетга сабзавотлар қўшиш тавсия қилинади. Помидор, ширин булғори қалампири, исмалоқ ва кўкатлардан бу борада яхшиси йўқ. Вазни ортишини истамайдиганларга эса пишлоқ қўшмаслик тавсия қилинади.
150 гр творогга исталган мева қўшиб тайёрланган нонушта тонгни бошлаш учун энг яхши вариант ҳисобланди. Тез тайёр бўлишидан ташқари, оқсил, витамин ва минералларга бой экани билан ҳам кун давомида энергияга тўла бўлишингизга ҳисса қўшади.