Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Озиқ-овқат соҳасида раҳбарларни тайёрловчи институт очилади – унга кимлар қабул қилинади?

Озиқ-овқат соҳасида раҳбарларни тайёрловчи институт очилади – унга кимлар қабул қилинади?

Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ташкил этилди. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган ПҚ–22-сонли қарорда назарда тутилган.

Институтда озиқ-овқат соҳасида мукаммал технологлар, етук кадрлар ва бизнес раҳбарлар тайёрланади.

Уларга озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида кичик ва ўрта бизнес учун рақобатбардош технологиялар, жараёнлар ва тармоқларни ривожлантириш бўйича таълим берилади.

Қарор билан қуйидагилар ташкил этилди:

Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти;

Институт ҳузурида Агробизнес субъектлари салоҳиятини ошириш маркази – Capacity Building Center;

Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ҳузуридаги Қўқон озиқ-овқат саноати ва хизмат кўрсатиш техникуми.

Техникумни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар Институтга соҳага мос бўлган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали 2-курсдан тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

Институтда ўқитиш инглиз, рус ва ўзбек тилларида ҳамда кундузги, сиртқи ва масофавий таълим шаклларида амалга оширилади.

2024/2025 ўқув йилидан Институтда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича дуал таълим тизими жорий қилинади.

2024 йил 1 январдан Институтнинг илмий салоҳиятини ошириш учун озиқ-овқат саноати ва уни қайта ишлаш бўйича илмий педагогик кадрлар (таянч докторантура (PhD) ва докторантура (DSc) тайёрлаш тизими йўлга қўйилади.

Киритилди: 17:00 28.01.2023. Ўқилди: 2469 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!