Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Озарбайжоннинг Теҳрондаги элчихонаси ўз фаолиятини тиклайди

Озарбайжоннинг Теҳрондаги элчихонаси ўз фаолиятини тиклайди

Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонаси яқин 15-20 кун ичида иш бошлайди. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг Евроосиё бош бошқармаси бошлиғи Мужтабо Демирчилу маълум қилди.

Дипломатнинг сўзларига кўра, Эроннинг Озарбайжондаги элчисини тайинлаш масаласи янги президент сайланиши муносабати билан Эрон ҳукумати тузилганидан кейин ҳал бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 27 январда Боку вақти билан тахминан 8:30да Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонасига қуролли ҳужум уюштирилган эди. Ҳужум қилган шахс 50 ёшли Эрон фуқароси Ясин Ҳусайнзода бўлиб, у Калашников автомати билан қуролланган.

Ҳужум натижасида у дипломатик миссия хавфсизлик хизмати раҳбарини ўлдирган. Ҳужумни қайтариш чоғида элчихонанинг яна икки ходими яраланди.

Ҳибсга олинган шахс сўроқ пайтида шахсий ва оилавий муаммолар туфайли Озарбайжон дипломатик миссиясига ҳужум қилганини айтди.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев воқеани теракт деб атади. Ҳодисадан сўнг мамлакат расмийлари Теҳрондаги барча элчихона ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини эвакуация қилишга қарор қилган.

Ҳозирда Табризда фақат Озарбайжоннинг Бош консуллиги фаолият юритмоқда.

2023 йил 2 октябрда Эрон Олий суди Озарбайжоннинг Теҳрондаги элчихонасида теракт содир этган Эрон фуқароси Ясин Ҳусайнзодани ўлим жазосига ҳукм қилди.

Киритилди: 14:40 10.07.2024. Ўқилди: 893 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!