Озарбайжон ва Қозоғистон Каспий денгизининг Қозоғистон қисмида, Актау порти қирғоқлари яқинида “Caspian Breeze – 2025” қўшма ҳарбий-денгиз машқларини ўтказишга келишиб олди. Бу ҳақда Қозоғистон Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Машқлар Қозоғистон Ҳарбий-денгиз кучлари Бош штаби бошлиғининг биринчи ўринбосари 1-даражали капитан Канат Ниязбеков ва Озарбайжон денгиз кучлари штаб бошлиғи 1-даражали капитан Теймур Муршудов ўртасидаги учрашувда келишиб олинди. Томонлар маневрларнинг асосий параметрларини тасдиқладилар ва навигация хариталарида сценарийларни тайёрлашга киришдилар.
Машғулотларнинг фаол босқичида кемаларни жойлаштириш, қўшма маневрлар, ассиметрик таҳдидларга жавоб бериш амалиёти, шунингдек, қидирув-қутқарув операциялари ҳамда денгиз ва ҳаво нишонларига ўқ отиш киради.
Ниёзбековнинг сўзларига кўра, машғулотлар икки давлат флотлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, қўшма операциялар самарадорлигини оширади.
Озарбайжон томони машғулотлар ўтказиладиган жойга иккита патрул кемаси, ёрдамчи кема ва қирғоқ бўлинмаларини юборади.